УЕФА Монако шаҳрида бўлиб ўтган ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида Европанинг 2015/2016 йилги мавсумдаги энг яхши аёл футболчисини аниқлади.

Норвегиялик 21 ёшли футболчи Ада Хегерберг мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Унга бу борада франциялик Амандин Анри ҳамда германиялик Женифер Марожан рақобат қилганди. Ғолиб аёллар футболини ёритадиган нашрлар вакиллари бўлган 20 нафар журналист томонидан аниқланган.

Маълумот учун, ушбу футболчи Франциянинг "Лион" жамоаси сафида аёллар ўртасидаги Европа чемпионлар лигасини қўлга киритди.