Финляндия президенти Саули Ниинистё 25 августда мамлакатнинг Швециядаги элчисини ножўя хатти-ҳаракати сабабли ўз лавозимидан четлатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Yle фин телекомпанияси маълум қилди. 

"Финляндиянинг Швециядаги элчиси Ярмо Виинанен Финляндияга қайтариб юборилади. Бу ҳақдаги қарорни президент Саули Ниинистё Давлат кенгаши таклифига кўра қабул қилди", дейилмоқда хабарда.

Виинанен ўз қўл остидагиларга нисбатан ножўя хатти-ҳаракатларни амалга оширишда гумон қилинмоқда. Аввалроқ телекомпания элчихонанинг ходималаридан бири элчининг шилқимлик қилганидан шикоят қилган. Финляндия ташқи ишлар вазири ички текширув ўтказгандан кейин элчи бошқа лавозимга ўтказилиши эълон қилинди.

Элчининг ўзи президентнинг қарорига изоҳ беришдан бош тортди ва ўзига қўйилаётган айбларни рад этмоқда. 

Маълум қилинишича, Виинанен ўз лавозимини икки йил аввал эгаллаган.