Германия Туркиянинг Инжирлик базасини тарк этмоқчи

Жаҳон 25 Август 2016 5781

Германия қуролли кучлари қўмондонлиги АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳаво зарбаларини қўллаб-қувватловчи самолётларини Туркиянинг Инжирлик ҳарбий базасидан Иордания ёки Кипрга ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Номи айтилмаган ҳарбий манбаларнинг айтишича, авиациянинг бундай кўчирилиши немис самолётларининг разведка парвозларини камида икки ойга тўхтатиб қўяди. 

"Биз Туркиядаги миссиямизни давом эттиришни истардик, бироқ Инжирлик базасига муқобил вариантлар бор", деб айтилди Германия ички ишлар вазирлиги матбуот хизматида.   

Таъкидланишича, Германия ҳукуматида камчиликни билдирувчи социал-демократлар Анқара Инжирлик базасига немис депутатларининг ташриф буюришига рухсат бермаётгани сабабли Германия ўз самолётлари ва қўшинларини Туркиядан олиб чиқиб кетишини талаб қилмоқдалар.

 

Кўпроқ янгиликлар