Халқаро оғир атлетика федерацияси хитойлик спортчиларнинг четлатилиши мумкинлигини тасдиқлади

Спорт 25 Август 2016 5086

Хитой оғир атлетика уюшмаси Хитойни Олимпиада ўйинларида тақдим қилувчи спортчиларда допинг ҳолатлари такрорланаётгани сабабли бир йилга мусобақалардан дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда Халқаро оғир атлетика федерациясига (IWF) иқтибос келтирган ҳолда АП хабар бермоқда. 

Аввалроқ 2008 йилги Пекиндаги Олимпиадада олинган допинг-намуналари қайта текширишлардан кейин ижобий натижа берган оғир атлетикачиларнинг умумий сони 25 га етгани, улардан 7 та давлатдан бўлган 16 нафари медаллар соҳиблари эканлиги маълум бўлганди. Улар орасида шунингдек уч нафар хитойлик спортчи: Лю Чуньхун, Цао Лэй ва Чень Сеся бўлган. Бу спортчиларнинг барчалари Пекин Олимпиадасининг олтин медалларини қўлга киритганлар.

Хитой ҳозирда дунё оғир атлетикасида етакчилик қилмоқда. Хитойлик оғир атлетикачилар Риодаги Олимпиадада 7 та медаль, жумладан 5 та олтин медаль қўлга киритдилар.

IWF ижроия қўмитаси 22 июнда бирор бир мамлакат федерациясининг 2008 ва 2012 йилги Олимпиадада допинг-намуналари ижобий натижа берган спортчилари сони 3 ёки ундан кўпроқ бўлса, бу федерациялар бир йилга дисквалифиция қилиниши ҳақидаги қарорни қабул қилган. Шу тариқа Хитой оғир атлетика уюшмасидан ташқари, яна 6 та давлат, жумладан, Озарбайжон, Туркия ва Украина оғир атлетика федерациялари мусобақалардан четлатилиши мумкин.  

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар