Хорижий инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятларининг судга киритган даъволари давлат божидан озод этилди

Ўзбекистон 25 Август 2016 3791

2016 йил 25 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқдилар. Ушбу қонунга мувофиқ бир қатор қонун ҳужжатларига ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилди.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига акциядорлик жамиятларига чет эллик инвесторларни кенг жалб қилишга, корпоратив бошқарувда уларнинг фаол иштироки учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, акциядорлик жамиятларида чет эллик инвесторларнинг устав капиталидаги улуши камида 15 фоизни ташкил этиши лозимлиги назарда тутилган тартиб ўрнатилмоқда. 

Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелда қабул қилинган “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги фармони билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга тақдим этилган юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлар хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилишини назарда тутувчи қўшимчанинг Солиқ кодексига киритилганлиги муҳим аҳамиятга эга.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунларга киритилган қўшимчаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилди, бу қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини фуқаролар эътиборига ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида ва тўлиқ етказиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиб беради.

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига уларнинг нормаларини янги қабул қилинган “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. 

“Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишлар махсус ва ҳуқуқий масалаларни ўз ичига олган ўқитиш дастурига мувофиқ суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини вақти-вақти билан ошириб боришнинг ягона тизимини жорий этишга қаратилган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар