Ироқда давомли портлашлар ва отишма натижасида 13 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 25 Август 2016 3831

Камида 13 киши Ироқ пойтахтининг турли ҳудудларида рўй берган портлашлар ва отишмалар оқибатида ҳалок бўлган, 24 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.

Манбанинг полициячиларга асосланиб хабар беришича, Бағдоднинг жанубий ва шимолий туманларида одамлар кўп тўпланган, тижорий муассасалар жойлашган кўчаларда портлашлар амалга оширилган ва 5 киши ҳалок бўлиб, 17 киши жароҳатланган. Шаҳарнинг шарқий қисмида иккита автомобиль портлатилиши оқибатида яна 2 киши ҳалок бўлиб, 7 киши жароҳатланган.

Шу вақтда шаҳарнинг турли ҳудудларида отишма рўй берган ва натижада 6 киши ҳалок бўлган.

Ҳозирча бу ҳодисалар учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади.

Бундан олдинроқ, Синьхуа агентлиги Ироқ пойтахтидаги терактлар оқибатида 18 нафар полициячи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди.

Кўпроқ янгиликлар