Исинбаева Токио Олимпиадасида иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди

Спорт 25 Август 2016 5227

Лангарчўп билан баландликка сакровчи россиялик спортчи, Риодаги Олимпиадага қўйилмаган Елена Исинбаева спорт фаолиятини қайта бошлаши ва 2020 йилги Токио Олимпиадасида иштирок этиши мумкинлигини айтди. Спортчи бу ҳақда "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Мисол учун, испаниялик спортчи Рут Бейтиа 37 ёшида Риода баландликка сакрашда ғолиб бўлди", деб айтди Исинбаева.

Спортчи бу масала бўйича якуний қарорни қачон қабул қилиши ҳақида аниқлик киритмади ва ҳозирча у бутун эътиборини бошқа ишга қаратганини айтди.

"Менинг ҳаётим ўзгарди. Токиодаги Олимпиадага яқин у қандай бўлишини вақт кўрсатади. Қатъиян "Йўқ" деб айтмайман, бироқ ҳеч нарса ҳам ваъда қилмайман", деб қўшимча қилди Исинбаева. 
 
Исинбаева 19 августда спорт фалоятини тугатишини маълум қилганди. У 2004 ва 2008 йиллардаги Олимпиадалар олтин медали соҳибаси ҳисобланади.

 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар