Италиянинг марказий қисмида 4,2 магнитудали навбатдаги зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълум қилди. 

Маълум қилинишича, зилзила маркази Римдан шимоли-шарқда ва Л'Акуила шаҳридан 55 км шимолда жойлашган бўлган. Зилзила ўчоғи 2 км чуқурликда бўлган.

Зилзила оқибатлари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Аввалроқ Италиянинг марказий қисмида юз берган зилзила оқибатида 159 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Зилзила Умбрия, Лацио ва Марке вилоятлари туташган жойда юз берган.