Италияда юз берган зилзиладан кўрилган иқтисодий зарар миқдори эълон қилинди

Иқтисодиёт 25 Август 2016 5777
Фото: epa/vostock-photo

24-август куни Италиянинг марказий ҳудудларида юз берган кучли ер силкинишидан кўрилган иқтисодий талофат, дастлабки ҳисобларга кўра, 1 млрд доллардан ошиб кетган, суғурта қопламалари 500 млн доллардан ортади, дейишмоқда KAC экспертлари. Бироқ, якуний зарар миқдори бундан кўп бўлиши аниқ. 

Bloomberg агентлигининг хабарига кўра, суғурта соҳасининг зарари 2009-йилдаги зилзилада кўрилганидан ортиқ бўлиши мумкин. Ўшанда, Generali 100 млн евро тўлаган эди. Аxa - 41 млн евро, Hannover Re - 11,2 млн евро, Munich Re - 23 млн евро маблағини суғурта тўловларига сарфлаганди.

Шу билан бирга, бу ҳол аксинча бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳол эмас. Generali суғурта компанияси маълумотларига кўра, Италиянинг марказий туманларидаги тураржойларнинг атиги 20 фоизи суғурталанган, холос. 

24-август, чоршанбага ўтар кечаси Италия марказида Рихтер шкаласи бўйича 6,2 баллик ер силкиниши юз берди. Зилзила оқибатида Италиянинг ўтган йилги энг чиройли шаҳри деб топилган Аккумоли, Поста ҳамда Аркуата-дель-Тронто шаҳарлари вайрон бўлди. 

Қурбонлар сони 250 нафарга яқинлашган. Қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. 


 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар