23 августдан 24 августга ўтар кечаси марказий Италияда 6,0 магнитудали зилзила юз берди. Ер силкиниши оқибатида кичик Аккумоли ва Аматриче шаҳрига энг кўп зарар етди.

Қуйида Италия шаҳарларининг зилзиладан олдинги ва кейинги ҳолати, ҳамда зилзила келтирган бошқа вайронгарчиликлар тасвирланган фотосуратлар келтирилган.

Ижтимоий тармоқларда Аматричени зилзилага қадар ва ундан сўнг таққослаб олинган сурат энг кўп оммалашди. Суратда фақат шаҳар марказида жойлашган соат ва қўнғироқли минорани таниш мумкин.

Охирги малумотларга қараганда Италияда зилзила қурбонлари сони 241 кишига етган. Шунингдек, 300га яқин киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.