“Қишлоқ қурилиш банк”дан яна бир қулайлик

Иқтисодиёт 25 Август 2016 16657

Акциядорлик  тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” мамлакатимиз иқтисодий тараққиётини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиб келмоқда. Кўрсатилаётган сифатли банк хизматлари натижасида банк мижозларининг сони  муттасил равишда ортиб  бормоқда. Бугунги  кунда банк тузилмалари томонидан 692 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахс мақомидаги мижозларга  хизматлар  кўрсатилмоқда.

Йилдан-йилга банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар турлари кўпайиб, аҳолига янги замонавий ва қулай хизматлар таклиф қилинмоқда. Хусусан, пластик  карточкалардан фойдаланувчилар учун кўрсатиладиган хизматлар кўламини  кенгайтириш  юзасидан доимий иш олиб борилмоқда. Бунда  янги замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. 

Маълумки, жорий йилнинг март ойидан бошлаб P2P тўловлар тизими орқали мобил иловалар ва интернет сайтлари ёрдамида бир жисмоний шахснинг пластик карточкасидан  бошқа бир жисмоний шахснинг пластик карточкасига “on-line” режимида маблағларни ўтказиш имконияти йўлга қўйилган эди. 

“Қишлоқ қурилиш банк”  ушбу тизимни янада кенгайтириш мақсадида “Click” корхонаси  билан  ҳамкорликда  “Click” мобил иловаси орқали пластик карталараро пул ўтказмалари хизматини жорий этди. Ушбу хизматнинг жорий этилиши мижозлар учун қатор қулайликларни яратади. Масалан, фойдаланувчилар банкка мурожаат этмаган  ҳолда бир  пластик карточкадан бошқа  бир пластик  карточкага 24/7 режимида  маблағларни  ўтказиш  ва турли тўловларни амалга ошириш имконига эга бўлишади. Келгусида бу йўналишда янада қулай янги банк хизматларини жорий этиш ҳамда тўлов турларини кенгайтириш режалари ишлаб чиқилган. 

Бундан ташқари банк минтақавий филиалларида “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонуни асосида фуқароларнинг банкдаги омонатларини ҳимоялашни янада кучайтириш мақсадида шахснинг бармоқ излари намунасидан  фойдаланиш “Биометрик идентификациялаш” тизими жорий қилинмоқда. Мазкур технологиянинг афзал жиҳати шундаки, омонат ҳисобварақларидаги маблағлар билан боғлиқ барча оператсияларни омонат эгаси бўлган мижознинг бевосита иштирокисиз  амалга ошириш  имкони бўлмайди ва омонат  маблағларига  нисбатан  банк  ходимларининг  дахлсизлиги  таъминланади.    

Бугунги  кунда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида 42 та филиал, 48 та минибанк ва 186 та шаҳобчалар фаолият юритмоқда.  
2016 йилнинг 1 август ҳолатига банкнинг соф активлари 5 122,9 млрд. сўмга ва жами  капитали 464,3 млрд. сўмга етди.

Банк Ахборот хизмати.

Хизматлар литсензияланган. Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар