«Манчестер Сити» «Барселона»дан дарвозабон Клаудио Бравони сотиб олгани ҳақида расман маълум қилди.

Жамоа ушбу 33 ёшли чилилик дарвозабон билан 4 йиллик шартнома тузган.

Маълум қилинишича, трансфер қиймати 18 млн еврони ташкил этган, яна 2 млн евро қўшимча бонуслар кўринишида тўланиши кўзда тутилган.

Бундан олдинги хабарларда Бравонинг «Манчестер Сити»даги маоши ҳафтасига 100 минг фунтни ташкил этиши ҳақида айтилганди. Бу эса унинг «Барселона»даги маоши миқдоридан 2 баробар кўп.

Манба: Tribuna.uz