Мираброр Усмонов терма жамоа футболчилари ва мураббийларини танқид қилди

Спорт 25 Август 2016 19121
Архив сурат

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмоновга миллий терма жамоа футболчилари ҳамда мураббийлар штабининг Буркина­-Фасога қарши ўртоқлик учрашуви олдидан мадҳияни ижро этиш йўсини ёқмаган.

«Нега футболчилар мадҳияни бунчалар руҳсиз ижро этишади? Менда шундай таассурот пайдо бўлдики, улар мадҳия сўзларини ҳам билишмайди», – деган  Усмонов бугун УФФдаги йиғилиш вақтида.

«Бабаян (терма жамоа бош мураббийи - таҳр.) худди дафн маросимида тургандек, худди мадҳия эмас, дафн маросими оҳанглари янграётгандек турди», – дея қайд этган у.

Шу билан бирга у бу гапларни ҳазиломуз оҳангда айтган.

Якунда Усмонов Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга бу борада текширув ўтказишни тайинлаган ва спортчиларни кейинги сафар чин дилдан куйлашга чақирган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашуви 24 август куни Тошкентда ўтказилди ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилди. Ўйиндаги ягона гол Егор Кримец томонидан ўйиннинг 40-дақиқасида урилди.

Манба: Tribuna.uz

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 23340 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 62566 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 27345 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 67153 Спорт
Русларнинг Су-27 қирувчи самолёти Американинг разведкачи-самолёти билан яқинлашди (фото)
01:20 481 Жаҳон
Ҳайит байрамини муносиб кутиб олишнинг 17 одоби
00:38 1791 Жамият
Туркиядаги аквапаркда беш киши ҳалок бўлди
00:32 984 Жаҳон
Дональд Трамп Жонни Деппнинг ҳазилидан хафа бўлди
00:17 2146 Жаҳон
МДҲ давлатларининг 7 мингдан зиёд фуқароси терроризмга алоқадорлиги сабабли халқаро қидирувда
00:01 972 Жаҳон
Трамп АҚШда араб мамлакатлари раҳбарлари иштирокида саммит ўтказмоқчи
23:56 / 23.06.2017 585 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар