Москвада "Ситибанк"нинг бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган тадбиркор Арам Петросян полицияга таслим бўлди. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирлигида маълум қилинган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Агентлик манбаси маълумотларига кўра, босқинчида портловчи қурилма бўлмаган. У бўйнига илиб олган скотч билан ўралган қути туз солинган муляж бўлиб чиққан.

Шунингдек, эркак гаровда ушлаб турган барча одамлар озод қилинган.