Франция президенти Франсуа Олланд Туркия раҳбариятининг Суриядаги жангариларга қарши ҳарбий операция ўтказиш қарорини ИШИД террорчилари Туркия ҳудудида амалга оширган терактлар ҳисобга олинса тушунса бўлишини айтди.   

"Туркия ИШИД билан курашиш учун Сурия ҳудудига киришга қарор қилди ва террорчилар томонидан Туркияда амалга оширилган терактларни ҳисобга олсак, биз буни тушунамиз", деб айтди Олланд.  

Олланд томонларни "музокаралар ўтказишга" интилишларни тўхтатмасликка чақирди.