"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике бу сафар ўзининг кинояли ҳазилларини "Реал" томон йўллади.

"Осон гуруҳ. 1/8 финалда – Италиянинг учинчи жамоаси, чорак финалда – Германиянинг саккизинчи клуби, ярим финалда – Англиянинг тўртинчи клуби. Ҳамда барча жавоб ўйинлари ўз уйимизда...", –  дейди Пике ўз твиттер саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ЧЛда "Реал" гуруҳ босқичида «"ПСЖ", "Шахтер" ва "Мальме" клублари, плей-оффда эса "Рома", "Вольфсбург" ва "Манчестер Сити" жамоаларига қарши майдонга тушганди.

Манба: Tribuna.Uz