Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий твиттерида Туркия ва Сурия ҳудуди Украина байроғи рангларида бўяб кўрсатилди.

Хабарда Россия томони 2 давлат ўртасидаги чегарадаги вазиятдан ташвишда экани билдирилган.

"Москвадагилар Сурия ва Туркия чегарасида юзага келган вазиятдан чуқур ташвишда", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сурия ТИВ Туркияни ИШИДга қарши кураш баҳонасида мамлакатга бостириб киришда айблади ва унинг ҳудудидаги террорчиликка қарши ҳар қандай операциялар расмий Дамашқ билан келишилган ҳолда ўтказилиши лозимлигини таъкидлаганди.