24 август куни «Россия-1» каналидаги сайловолди теледебатлари чоғида Михаил Касьянов Владимир Путин билан тўғридан-тўғри алоқадаги парчани ёдга олди. Президент йўлларсиз автомобилда юриш истагини "иғво" деб атаб, Хабаровск ўлкасининг аҳолиси устидан ҳазил қилган эди. 

"Мана шу инфратузилмали саволлар ечимига давлат ёндашуви!" (Михаил Касьянов)

Касьянов Путин хабаровскликларга пиёда юришни маслаҳат берганини таъкидлаб ўтди.  

Дебат бошловчиси жонли эфирда бундай нарсани "эслай олмаслигини" айтиб ўтди, рекламадан сўнг эса томошабинларга кўрсатув муҳаррирлари текшириб, "Путиннинг бундай жавобини топа олишмаганини" маълум қилди. 

Бироқ жонли эфирдаги мазкур парчани YouTube'да "Агар йўллар бўлмаса" деган қидирув орқали топиш мумкин. Бу фактга «Россия-1» ходимларини алдовда айблаб, икки парча — дебатлар қисми ва Жонли эфир парчасини ҳам монтаж қилган фойдаланувчилар эътибор қаратишди.

Бироқ фойдаланувчилар монтажнинг барча версиясида Путин жавобининг қисқа талқинини ёритишган, аслида эса "иғво" ҳақидаги ҳазилдан сўнг Путин Узоқ Шарқдаги махсус вакил Юрий Трутневга муаммони ҳал этишига буйруқ беради.

"Агарда аҳоли яшаш пунктлари қурилса, йўллар албатта, зарур, бошқачасига тасаввур қилиш мумкин эмас" (Владимир Путин)

Шунингдек, Касьяновнинг Путин Бельго қишлоғи аҳолисига пиёда юришни таклиф қилгани ҳақидаги сўзлари тасдиқланмади.