Руминия шарқидаги Яломица туманида Слобазиядан Брэилуга йўл олган юқори мартабали шахсларнинг автомобили йўл транспорти ҳодисасига учради. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

ЙТҲ натижасида Руминия қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудлари тараққиёти вазири Аким Иримеску мия-бош чаноғи соҳасидан жиддий жароҳат олди. Унинг кувайтлик ҳамкасби Али Салоҳ ал Умайр ҳам жароҳатланди.

Шунингдек, уларнинг таржимони ҳам жароҳат олган.

Жароҳатланганларнинг барчаси Яломица туманидаги шифохонага ётқизилган.