.Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан юртимизнинг барча гўшаларида турли байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Ниҳол мукофоти совриндорлари Адҳам Солиев, Достон Убайдуллаев, эстрада хонандаси Акбар Атамуҳаммедовлар Ўзбекнаво ва Республика Маънавият тарғибот Маркази ташаббуси билан шу кунларда Сурхондарё вилоятидаги бир қатор байрам тадбирларида иштирок этиб, халқимизга хурсандчилик улашишмоқда.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, шунингдек Денов ва Шўрчи туманлари аҳолиси ушбу байрам тадбирларидан бир олам қувонч олишмоқда. Бундай тадбирларнинг "Соғлом она ва бола" йилида ўтказилиши алоҳида диққатга сазовордир, зеро инсонларга яхши кайфият улашиш, уларнинг кўнглини кўтариш каби эзгу амаллар соғлиққа  ижобий таъсир кўрсатади. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Президентимиз фармони билан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси Акбар Атамуҳамедов "Шуҳрат" медали билан мукофотланди. Хонандани ушбу юксак мукофот билан қутлаб, ана шундай эзгу амаллари бардавом бўлишини тилаб қоламиз.