Якунланиб бораётган 25 август Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Тошкент-Бухоро тезюрари


Бугун Тошкент-Бухоро йўналишида "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий электр поездининг илк қатнови амалга оширилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати маълум қилган.

>>> Батафсил.  

Қозоғистон билан қисман ёпилган чегара


Ўзбекистон Мустақиллик байрами арафасида, 24 август куни Қозоғистон билан давлат чегарасида ҳаракатланишга вақтинча чеклов киритди.

>>> Батафсил.

Кўчирилган юз


Америкалик ўт ўчирувчи Патрик Хардисонга бир йил муқаддам янги юз трансплантация қилинган эди. Шундан сўнг унга “одатий йигит” дея қараш бошланди. >>> Батафсил.

Италия зилзиласи


23 августдан 24 августга ўтар кечаси марказий Италияда 6,0 магнитудали зилзила юз берди. Ер силкиниши оқибатида кичик Аккумоли ва Аматриче шаҳрига энг кўп зарар етди.

>>> Батафсил.

Эрон ҳарбий катерлари


Эрон ҳарбий катерлари Ўрмуз бўғозида Американинг Nitze ракета эсминецини қувиб етган, деб хабар қилмоқда АҚШ мудофаа вазирлиги вакилига таянган ҳолда ТАСС агентлиги.  

>>> Батафсил.

Аниқланган экзосайёра


Астрономлар бизнинг Қуёш тизимига яқин сайёрани аниқлашди. Гап, инсон яшаши мумкин бўлган Проксима Б экзосайёраси ҳақида бормоқда. У, Проксима Центавра юлдузи атрофида айланади, деб маълум қилишган олимлар.

>>> Батафсил.

Москва автосалонидан махсус репортаж


Маълумки, ҳар йили дунёнинг турли йирик шаҳарларида автомобилсозлик гигантлари иштирокида ўзига хос кўргазмалар ташкил этилади. Женеве, Детройт, Франкфурт, Париж автошоуларини кўпчилик интиқлик билан кутиши шубҳасиз.

>>>  Батафсил.

“Одноклассники”нинг махсус лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Одноклассники ижтимоий тармоғи ўз тарихида ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун махсус лойиҳани ишга туширди. Лойиҳа доирасида ҳар бир фойдаланувчи ўзининг фотосуратини байрам рамзлари билан безатиш имконига эга.

>>> Батафсил.

Раҳматжон Рўзиохуновга фахрий унвон

Рио–2016 Олимпиадасида Ўзбекистон бокс терма жамоаси билан муваффақиятга эришган мураббий Рўзиохунов Раҳматжон Турсунович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан мукофотланади.

>>>  Батафсил.

Коса стадион


Американинг Perkins + Will меъморчилик фирмаси томонидан яратиладиган Дубайдаги энг йирик футбол майдони 60 000 мухлиснинг тафтини совута олмайди, албатта, лекин трибуналар ва кўплаб унга тегишли жойлардаги оптимал ҳароратни табиий йўл билан ушлаб тура олади.

>>>  Батафсил.