Ўт ўчирувчилар Италиядаги зилзиладан кейин харобалар остидан 215 кишини қутқаришди

Жаҳон 25 Август 2016 3467

Италияда зилзиладан талофат кўрган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишларини олиб бораётган ўт ўчириш хизмати ходимлари шу вақтгача харобалар остидан 215 кишини чиқариб олишга муваффақ бўлишган. Бу ҳақда префект Бруно Фраттази маълум қилган.

Унинг аниқлик киритишича, Лацио ҳудудидаги Риети вилоятида 200 киши қутқарилган, яна 15 киши Маркенинг турли нуқталаридаги вайроналар остидан чиқариб олинган.

Фраттазининг маълум қилишича, айни дамда қутқарув ишларига жалб этилган ходимлар сони 2027 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 24 августга ўтар кечаси Италиянинг марказий қисмида, Мальтиньяно коммунасидаги Л’Акуила шаҳридан 48 км масофада, Римдан 116 км шимоли-шарқда 6,1 балли зилзила қайд этилди. Бу табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 241 нафарни ташкил қилмоқда.

Бундан олдинроқ, қутқарувчилар вайроналар остида 17 соат қолиб кетган 10 ёшли қизчани қутқаришгани ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар