Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари юксак мукофотлар билан тақдирланишди

Маданият 25 Август 2016 25056

Маълумки куни кеча Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз Президенти фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини  мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Уларнинг орасида халқимизнинг севимли актёрлари ҳам борлиги кўпчиликни қувонтирди. 
 
Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Эркин Комилов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. 

Эркин Комилов 1946 йилнинг 20 июнида таваллуд топган. Ўзбек Миллий академик драма театрида ҳамда кўплаб фильмларда такрорланмас образларни яратиб, халқимизнинг кўнглидан жой олган энг севимли актёрларидан бири. "Суюнчи", "Шайтанат", "Улфатлар", "Жийда гули", "Ўгай она", "Гумроҳлар" каби фильмларда ўз ролини маромига етказиб ижро этган актёр театр саҳнасида бундан-да кўп роллари билан ўз мухлисларини қувонтириб келади. 
 
Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Ашурова Зуҳра Жўраевна “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонига муносиб, деб топилди. 

Зуҳра Ашурова 1961 йилда дунёга келган. Ўзбек Миллий театрининг етакчи актрисаларидан бири. Кўплаб спектакллар ва фильмларда роль ўйнаб, ўзининг мулойим табассуми билан томошабин кўнглидан жой олган. Актриса иштирокидаги "Кўнгил кўчалари" телесериали, "Шайтанат", "Осмондаги болалар", "Ҳижрон", "Жодугар" ва "Жигарбандим" каби фильмларини мухлислар ҳали-ҳануз севиб томоша қилишади. 
  
Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Зокирова Гавҳар Акмаловна “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди. 

Гавҳар Зокирова 1949 йилнинг 10 сентябрида таваллуд топган. У бир қатор фильмлар билан бирга театр саҳаналрида ҳам бетакрор образлар яратган. "Тўйлар муборак", "Тангалик болалар", "Севинч" фильмларидаги ижроси томошабинлар хотирасида бир умрга муҳрланиб қолади. Актриса сўнгги йилларда яратилган "Меҳмонхона" сериалидаги қаҳрамони ролини маромига етказиб ижро этган. Бундан ташқари Гавҳар Зокирова турли тадбирларда ва кўрсатувларда фаол иштирок этиб келади. 

Шунингдек, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош балетмейстери Шарипов Абибулла Нагметович ҳам “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвонига сазовор бўлган.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек халқининг юксак истеъдод эгаларини ушбу юксак мукофотлар билан қутлаб, барча эзгу тилакларни билдириб қоламиз. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар