Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг янги, ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди. Redmi Note 4 телефонининг ўзига хос жиҳати-унинг 10 ядролик процессорга эгалигида. 

Шундай қилиб, Xiaomi Redmi Note 4 смартфонига ўн ядролик MediaTek Helio X20 процессори ўрнатилган. Шу билан бирга, қурилманинг оператив хотираси  2 ёки 3 ГБ, ички хотираси 16 ёхуд 32 ГБлик бўлади. Телефон Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди. 

Смартфон корпуси темир парчасидан ясалган бўлиб, орқа қопқоғида бармоқ изларини сканлаш тизими мавжуд. 5,5-дюймли дисплей Full HD (1920x1080 пиксел) тасвирларни қўллайди ва 2,5D сенсор ойна билан ҳимояланган. Мобиль қурилма 4100 мАс қувватли батарея ва microSD хотира картаси учун жойга эга. 

Xiaomi Redmi Note 4 Хитой бозорида 899 юань (кичик модели) ва 1199 юандан (катта модели) сотилади.