Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунлади

Ўзбекистон 26 Август 2016 4564

25 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Чехия элчиси Гинек Пейхани қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон–Чехия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш чоғида элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, турли даражадаги мулоқотларни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги алоқаларни фаоллаштиришдаги изчил хизматлари қайд этилди.

Учрашувда айрим минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Элчи, ўз навбатида, Тошкент шаҳридаги тўрт йиллик фаолияти давомида ўзининг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясига кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирди.

Кўпроқ янгиликлар