25 август куни Италия ҳукумати зилзиладан талофат етган жойларда фавқулодда вазият жорий этилиши ҳақида эълон қилди ва шошилинч ёрдам кўрсатиш учун 50 миллион евро ажратди. Вайронагарчиликлар марказига айланган шаҳарларда қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. 

23 августдан 24 августга ўтар кечаси Италияда аввал 6 магнитудали асосий ерости силкиниши, кейин эса 5,4 магнитудали иккинчи силкиниш рўй берди. Бунинг натижасида 250 киши ҳалок бўлди, 360 нафардан ортиғи турли жароҳатлар олишди. 

Италиянинг маданий мерос ва фаолият вазири Дарио Франческинининг журналистларга маълум қилишича, табиий офат 293 меъморчилик обидаларига зиён етказган - улардан 50таси бутунлай ёки қисман вайрон бўлган. 

Boredpanda портали Италия аҳоли пунктларининг вайрон бўлган кўчалари кўринишининг зилзиладан олдинги ва кейинги тасвирларини солиштирди.