HP компанияси ЗМ билан ҳамкорлик туфайли EliteBook 840 ва EliteBook 1040 ноутбукларини яширинча қарашга қарши ҳимоя билан жиҳозлади. Sure View технологияси дисплейда содир бўлаётган ҳодисаларни қурилма ён тарафида турган инсонлардан беркитишга имкон беради.

Экран ёй бўйича 75 даража атрофида жойлашган инсонларга кўринади. Ижобий томони шундаки, Sure View функцияси орқали ноутбук эгаси шароитга кўра  Fn + F2 тугмалари ёрдамида ўчириш/ёқиши мумкин.

Компания томонидан қайд этилишича, фильтрни ёқиш орқадан мўралаётган ёки 95 фоиз масофа яқинда ўтирган кишилар учун экран ёруғлигини камайтиради. Шу тариқа, ноутбук экранидаги тасвирлар бегоналарга кўринмайди.