Италия марказидаги ҳалокатли зилзила қурбонлари сони 278 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда RaiNews24 хабар берди.

Бундан олдинги хабарларда қурбонлар сони 267 нафарни ташкил қилаётгани, 387 киши жаратланган ҳолда шифохонада қолаётгани айтилганди.

Қурбонлар асосан Аматричеда қайд этилган (218 киши). Шунингдек, Аркуата-дель-Тронтода 49 киши, Аккумолида 11 киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 24 август куни маҳаллий вақт билан соат 3:36да, Италиянинг марказий қисмида 6,1 балли зилзила қайд этилди. Бу табиат ҳодисасида Лацио, Умбрия ва Марке вилоятлари жиддий талофат кўрди.