Шу кунларда Германия канцлери Ангела Меркель расмий ташриф билан Чехияда бўлиб турибди, деб ёзади Die Welt нашри.

Газетанинг қайд этишича, бундан аввал, Меркель чехлар орасида машҳур бўлган. Улар, Меркелни Чехиянинг содиқ иттифоқчиси деб ҳисоблашган. Хусусан, бир йил муқаддам, ГФР канцлерига Чехия аҳолисининг 70 фоизи ишонч билдирган. 

Бироқ, Меркель ўзининг «меҳмондўстлик сиёсати»ни юрита бошлагач, унинг Чехиядаги тарафдорлари сони кескин пасайиб кетди. Ўтган ҳафта дам олиш кунлари ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, атиги 18 фоиз чехлар Германия канцлерига ижобий ёндашувда. Айни чоғда, улар Россия президенти Владимир Путинни нашрнинг ёзишича, Россиядаги «салкам мўъжиза» деб аташмоқда. 

«Тўғрисини айтганда, менга у хоним керак эмас. Биз Меркель хонимдан тўйдик. Айнан у, қочқинларни бу ерга таклиф қилди», — дейди сўровда иштирок этганлардан бири. 

Бошқалар эса, Меркель хусусида берилган саволга қўлларини силкитиб қўйишмоқда. Айримлари, ҳатто қарғаб ҳам қўйишади, деб ёзади нашр. Бундан ташқари, Чехиядаги ижтимоий тармоқларда, Меркелнинг ташрифи муносабати билан норозилик намойишлари ўтказишга чақириқлар янграмоқда.