Олимпиада ғолибаси Кремлда совға қилинган машинани сотувга қўйди

Спорт 26 Август 2016 16709

Auto.ru сайтида Россия ҳукумати томонидан Рио Олимпиадасида олтин медаль қўлга киритган россиялик спортчиларга совға қилинган BMW X6 автомобили сотувга қўйилди. Оқ рангдаги машина 4 670 000 рублга сотилаётгани ҳақидаги эълон 25 августда пайдо бўлди. 

Эълонда машина 2016 ишлаб чиқарилгани ва бор-йўғи 1 км йўл босиб ўтгани айтилган. "Машина шахсан Россия президенти В.В.Путин томонидан берилган. Рио Олимпиадасидаги ғалаба, аниқроғи олимпиада олтин медали учун!!! Машина янги! xDrive 3,5 бензинли, 306 от кучи, luxury комплектациясида», дейилган эълонда.

Машина эгаси манфаатларини билдирувчи сотувчининг "Р-Спорт" агентлигига маълум қилишича, автомобиль Россия синхрон сузиш терма жамоаси аъзоларидан бирига тегишлидир.  

Маълум қилинишича, автомобиль унинг эгаси машина ҳайдашни билмаслиги сабабли сотувга қўйилган.

25 августда Кремлда олимпиячиларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Риода олтин медаль қўлга киритган спортчиларга BMW X6, кумуш медаль соҳибларига BMW X4 ва бронза медаль соҳибларига BMW X3 машиналари совға қилинган. Калининграддаги "Автотор" заводида йиғилган машиналар Россия олимпиячиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тақдим қилинган.

Риода гуруҳ бўлиб синхрон сузишда Наталья Ишенко, Светлана Ромашина, Александра Пацкевич, Светлана Колесниченко, Мария Шурочкина, Влада Чигирева, Алла Шишкина, Гелена Топилина и Елена Прокофьева олтин медаль ютгандилар.

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар