Қўшма Штатлар Россия қуролли кучларининг «Кавказ-2016» ҳарбий ўқув машғулотларига тайёргарлик жараёнини жиддий равишда кузатмоқда. Чунки, бу машғулотлар бевосита Украина билан чегара яқинида амалга оширилади, деган Пентагон расмий вакиласи Мишель Балданса.

«Режалаштирилган «Кавказ-2016» машғулотлари муносабати билан биз вазиятни кузатиб бораяпмиз»,— дея Пентагон вакиласи сўзларини келтиради РИА Новости.

АҚШ ҳарбий маъмуриятига кўра, Россия ушбу ўқув амалиётлари билан Украинадаги вазият эътиборга олинса, минтақадаги барқарорликка раҳна солмоқда. 

«Биз, расмий Москвани минтақадаги кескинликни пасайтириш учун чоралар кўришга, хусусан Минск келишувлари ижросида амалий иштирок этишга ундаганмиз»,—деган Балданса.

Эслатиб ўтамиз, «Кавказ-2016» стратегик штаб-қўмондонлик машғулотлари  2016-йил сентябрь ойида Жанубий ҳарбий округда бўлиб ўтади.