Пентагон раҳбари Россияни АҚШ учун бош муаммо деб атади

Жаҳон 26 Август 2016 15006

Россия Хитой, Шимолий Корея, Эрон ва ИШИДни ортда қолдириб, АҚШ учун 5 та бош муаммо ичида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картер айтди. Картер шунингдек АҚШ "номаълум келажакка" ва у келтириши мумкин бўлган таҳдидларга тайёр туриши кераклигини айтди.

"Бугун бизнинг буюк миллат олдида камида 5 та муаммо турибди: булардан биринчиси – Россия томонидан билдириладиган тажовуз ва зўравонликни қўллашга қарши туришдир, айниқса Европада", деб айтди Картер. 

Картернинг айтишича, иккинчи муаммо "жаҳон аҳолисининг ярми яшайдиган ва жаҳон иқтисодиётининг ярми ҳаракат қиладиган, ҳаётий муҳим Осиё-Тинч океани минтақасидаги тарихий ўзгаришларни уддалай олиш" зарурати ҳисобланади. 

"Хитойнинг ўсиши – бу ажойиб, бироқ унинг тажовузкор ҳаракати – йўқ", деб таъкидлаб ўтди Картер.

Картер АҚШ олдида турган муаммолар орасида "Шимолий Корея томонидан ядровий ва баллистик иғволар олдида имкониятларни кучайтириш" зарурати, Эрон тажовузи ва Эроннинг Форс кўрфази минтақасига таъсирини мониторинг қилиш ҳамда террорчиликка карши курашиш бор. 

 

Кўпроқ янгиликлар