Саудия подшоҳлиги энергетика вазирининг баёнотидан сўнг, жаҳон нефть нархи арзонлаша бошлади. У, «қора олтин» бозорига сезиларли интервенция қилишга зарурат йўқлиги ҳақида фикр билдирган эди. 

РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, Шимолий денгиз Brent нефть аралашмасининг октябрь ойи фьючерси нархи 0,18 фоизга арзонлашиб, бир баррели 49,58 доллардан сотилган. WTI русумли нефтнинг айни ой фьючерси 0,15 фоизга арзонлашиб бир баррели 47,31 долларгача пасайган.