Señor&Señorita дўконидаги акциялар ҳақида барча ҳақиқатлар

Lifestyle 26 Август 2016 14902

Señor&Señorita дўконида маҳсулот қийматининг 50 фоизини қандай қилиб қайтариб олиш мумкин? Бу ҳақида батафсил мақоламизда билиб олишингиз мумкин. 

2016 йилнинг 5 августида Señor&Señorita дўкони томонидан ташкил этилган “Ўз саёҳатингизни танланг!” акцияси иштирокчилари совғалар ўйналиш жараёнини ҳаяжон билан кузатишди. Дўконга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон, айниқса танловнинг ҳаққонийлигига ишонмаганлар қимматбаҳо совғаларнинг омадли эгаларини аниқлаш маросими қанчалик адолатли ўтганига ишонч ҳосил қилишди. 
 
100 нафардан ортиқ ғолиблар комиссия аъзолари, меҳмонлар ва акция иштирокчилари ёрдамида аниқланди. Истаган шахс йиғилганларнинг кўз ўнгида лототрондан ғолиб номи ёзилган чиптани навбатма-навбат тортиш ҳуқуқига эга бўлди. Асосий совғалар – Таиланд, Малайзия ва Туркияга икки кишига мўлжалланган йўлланмаларнинг  5 нафар эгасини эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Саида Раметова танлаб бердилар.   Тадбир меҳмонлари пойтахтнинг энг яхши  лайв-бэндларидан бири “Кўк Чой” гуруҳининг ажойиб ижросидан баҳраманд бўлишди. 

 

 

Señor&Señorita дўконининг туҳфалари шу билан чекланиб қолмайди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан 2016 йилнинг 5 августидан дўкон маҳсулот қийматининг ярмини ҳадя ваучери кўринишида қайтаради. Қандай қилиб дейсизми? Масалан, сиз 500 000 сўмлик товар харид қиласиз ва сизга бошқа турдаги маҳсулотларни сотиб олишингиз учун 250 000 сўмлик ваучер тақдим қилинади. Тасаввур қилиб кўринг-а, нақадар ҳамёнбоп! Тасаввур қилдингизми? Энди эса дарҳол Señor&Señorita дўконига шошилинг, чунки акция тугашига жуда кам вақт қолди. Ҳа, айтганча - дугоналарингизни чақиришни унутманг! Зеро бу дўконда ҳақиқатдан ҳам ҳамёнбоп харидларни амалга оширасиз. 

 “Биз сизга хариднинг 50 фоиз қийматини қайтариб берамиз!”акциясида 100дан ортиқ маҳсулот турлари иштирок этмоқда. Уларни сотиб олар экансиз, совға сифатида Señor&Señorita дўконида 1000 хил товар харидида фойдаланиш мумкин бўлган ваучерни қўлга киритасиз.

Дўкондаги маслаҳатчиларимиз қайси товарларни харид қилганингизда ҳадя ваучерига эга бўлишингиз мумкинлиги ҳақида бажонидил маълумот беришади. Ҳақиқий фойдали харидлар Señor&Señorita дўконида! Ишонмайсизми? Унда дўконга келиб, бунга ўзингиз ишонч ҳосил қилинг!

Акция тафсилотлари билан Señor&Señorita дўконининг Facebook’даги расмий саҳифасида танишинг ёки +998 71 202 77 00 рақамига қўнғироқ қилиб,билиб олинг. Шу билан бирга  Señor&Señorita аёллар журналида машҳур инсонлар ҳаёти ҳақида қизиқ маълумотларни ўқишингиз, қизиқарли тестлардан ўтишингиз, яқинларингизни янги мазали таомлар билан хурсанд қилишингиз мумкин. 

Товарлар миқдори чегараланган. 

Дўкон манзили: Қоратош, 11 А. MEDIAPARK савдо маркази, 2-қават
Мўлжал: Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси. “Бунёдкор” метро бекати. Самарқанд  Дарвоза томонга юрилади
Иш тартиби: душанбадан пайшанбагача – соат 10:00 – 20:00, жумадан якшанбагача 10:00 – 22:00.

Реклама ҳуқуқи асосида. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар