«Ростов» жамоаси бош мураббийи Қурбон Бердиев ҳақидаги танқидий мақолалари билан машҳур бўлган Қозон шаҳридаги «Бизнес Online» газетаси бош муҳаррири Айрат Шамиловнинг автомобилига тунда номаълум кимсалар томонидан ўт қўйилган.

Шамилов «Бизнес Online» саҳифасида бир неча маротаба Қурбон Бердиевни танқид остига олган. Унинг иши, сарфлаб юборган маблағлари ва бошқа камчиликларини ёритиб келганди.

Журналистнинг айтишича, унга кейинги 3 ой давомида турли таҳдидлар билдирилиб келинаётганди.

"Тунги соат 2:30да сигнализация ишлаб кетди. Чиққанимда машина ёнаётганди", деган у.

Манба: Tribuna.uz