Текин маҳсулот инсонларни не кўйга солади?

Жамият 26 Август 2016 16976

Бирорта маҳсулотнинг тақдимоти ёки компания маҳсулотларининг кўргазмаси ўтказилса, албатта дастурхон ёзилади, ноз-неъматлар тортиқ қилинади. Текин бутерброд, шарбатлар ёки канцелярия буюмлари тақдим этилса, одамларнинг ҳолини кўринг... Тўғрисини айтганда, бундай ҳолатни кузатиш жуда ёқимсиз ва ачинарли. 

Бундайларга қараб ўйланиб қоласан киши: шу қадар оч қолганмикан? Баъзилар 3-4та бир хил маҳсулотни (кичик маҳсулот) сумкаларига солишгача бориб етишади. 

Москва халқаро автосалони. Журналистлар куни. Ҳар ярим соатда турли стендларда тақдимотлар бўлмоқда. Оломон бир стенддан бошқасига қараб ҳаракатланмоқда, тақдимотни кузатмоқда ва у тугаши билан дарҳол тақдимот буюмлари солинган пакетларга ёпишмоқда, худди бошқалардан ўзиб кетиши керакдек бирйўла 2-3тасини олишмоқда, кейин эса қўлларида пакет билан дастурхонга қараб чопишмоқда - бутербродлар, ичимликлар... Еб-ичиб қолиш керак, ахир! 

Кундузги соат 12. Бу бир кун ичидаги олтинчи тақдимот - олтинчи марта егуликлар тарқатилиши бўлса-да, ҳамма оч.

Дастурхондан тортиб кетишмасидан пакетни олиб, нарсаларни солиб, еб-ичиб, дастурга қараб, кейинги стендга ўтиш керак, у ерда ҳам худди шу ҳолат такрорланади...

Одамларнинг кийимларига эътибор беринг ва егулик учун навбатда турганларни таққосланг - ўша-ўша кишилар. 

10 дақиқадан сўнг аҳвол мана бундай - ичидан ҳамма нарса олинган бўш пакетлар, ташлаб кетилган рисолалар, матбуот релизлари... Пакетни булар учун олишмаган-да! Бу қоғозларнинг кераги йўқ. 

Асосийси - егуликлар ва совға-саломларни қўлдан бой бермаслик. Мана кўргазма ва тадқиқотларнинг салбий томонлари. 

Бундай ҳолатлар ўзимизда ҳам бисёр. Бирор янги дўкон очилиши ёки маҳсулотлар тақдимотида текин деса, чопадиганлар талайгина. Нега шундай? Қорин очлигиданми ё кўз очлигими бу? Хулоса чиқариш ўзингиздан, шунчаки бунинг ташқаридан нақадар аянчли манзара ҳосил қилишига ўзингиз ишонч ҳосил қилинг.

Манба: s.anashkevitch@me.com (aquatek_filips)

Кун янгиликлари
Ўзбекистонга яқинлашишни истаётган Россия, Оқ уйнинг Трампга талаби, Давос форуми, Италияда зилзилалар ва куннинг бошқа хабарлари
21:52 / 18.01.2017 25764 Ўзбекистон
Давлат мулкини хусусийлаштириш соддалаштирилди
17:29 / 18.01.2017 30177 Ўзбекистон
Антарктидада улкан ёриқ пайдо бўлди (видео)
16:38 / 18.01.2017 35020 Жамият
Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатида Новак Жоковични мағлубиятга учратди
13:34 4 Спорт
ОАВ: Трамп Trump University иши бўйича 25 миллион доллар товон пули тўлайди
12:58 443 Жамият
Туркияда Россия элчисининг қотиллигига алоқадорликда гумон қилинаётган 2 киши ҳибсга олинди
12:50 841 Жаҳон
Доимо қўл остида бўлувчи қувватловчи кабель яратилди
«Агробанк» томонидан 2016 йилда 24 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди
12:21 944 Жамият
2050 йилни кутишга арзирли 11 сабаб
Бразилияда бандитлар маҳбусларни ташийдиган автобусларни ёқиб юборишди
12:00 1227 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар