26 август, жума куни Туркия жануби-шарқидаги Ширнак вилоятининг Жизра шаҳрида жойлашган полиция назорат-ўтказиш пунктида портлаш содир этилди.

Anadolu агентлиги хабарига кўра, портлаш оқибатида 11 нафар полиция ходими қурбон бўлди, яна 78 киши жароҳат олган ҳолда шифохонага ётқизилди.

Аниқлик киритилишича, портловчи моддалар ўрнатилган автомобиль портлаган. Портлаш яқинидаги назорат-ўтказиш пункти жойлашган бино бутунлай вайрон бўлган.

Туркиянинг Ширнак вилояти Сурия ва Ироқ билан чегарадош бўлиб, у ерда асосан курдлар истиқомат қилади.

Туркия ҳукумати бу теракт учун жавобгарликни Курдистон ишчилар партияси зиммасига юкламоқда.