Туркиянинг Кайсери шаҳридаги масжидда ибодат қилинаётган вақт қандил тушиб кетди ва бундан камида 11 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Haberturk телеканали хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қандилни жума куни ўрнатишган эди. У айни ибодат вақтида одамларнинг бошига тушган.

Жароҳатланганларни масжиддан олиб чиқишган ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.