Dafne Fixed номи остида қайд қилинган Facebook фойдаланувчиси ўзининг саҳифасида ажойиб видеоролик намойиш қилди. У велопойгада ноодатий усул ёрдамида рақиблардан қандай қилиб ўзиб кетиш мумкинлигини кўрсатди - у педалларни куч билан босиш ўрнига, велосипед ўриндиғига ётиб олиб, олдинга қараб тезлаша бошлайди ва шу йўл билан барча рақибларидан ўзиб кетади.