Зимбабведа медаль олмаган олимпиячилар ҳибсга олиниши ҳақидаги хабар рад этилди

Спорт 26 Август 2016 6239

Зимбабве ҳукуматида мамлакат президенти Роберт Мугабе Рио Олимпиадасида иштирок этган спортчиларни улар бирорта медаль қўлга кирита олмаганлари учун ҳибсга олишни буюргани ҳақидаги хабар рад этилди.

Мамлакат раҳбариятида полиция бошлиғи спортчиларни ҳибсга олиб, улардан Олимпиадага тайёрланишлари учун давлат томонидан сарфланган пулни ундириб олиш буйруғини олгани ҳақидаги хабар ёлғон деб аталди.  

Зимбабвелик олимпиячилар Риода етти спорт тури: камондан ўқ узиш, енгил атлетика, от спорти, футбол, эшкак эшиш, ўқ узиш ва сузиш бўйича мусобақаларда иштирок этгандилар. 

 

Кўпроқ янгиликлар