АҚШда ўспирин болалардан бири маҳаллий телеканалга интервью бериш жараёнида қизиқ воқеа юз берди. Айни жонли эфир вақтида у билан тенгдош бошқа бир бола икки сигир ўртасида тиқилиб қолди. Ушбу видеога Daily Mail нашри эътиборини қаратди.

Қўлида ичимлик бўлган бола икки сигир ёнига яқинлашади ва уларнинг орасига кириб олади. Орадан озгина сониялар ўтгач, сигирлар бир-бирига жипс туриб олишади. Бола эса уларнинг орасида қолиб кетади.

Бола ваҳимага тушади ва йиғламсираб қолади: сир бой бермай, сигирлар орасидан чиқиб олишга интилади. Унга ферма ёрдамчиларидан бири кўмаклашади.