БМТ Францияда буркини кийишга тақиқлов бекор қилинганини маъқуллади

Жаҳон 27 Август 2016 6504

БМТда Франция давлат кенгашининг мусулмон аёллар чўмилиш кийими – буркини кийишга тақиқловни ноўрин деб тан олгани маъқулланди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди. 

26 августда Франциядаги олий маъмурий инстанция ҳисобланадиган Франция давлат кенгаши Вильнев-Лубе курорти мэрияси томонидан буркини кийишга қиритилган тақиқловни ноўрин деб топди. Давлат кенгашининг фикри бошқа шаҳарлардаги шундай қарорлар юзасидан шикоятларнинг судлар томонидан кўриб чиқилишида инобатга олинади. Ҳозирда эса буркини тақиқланган шаҳарлар 30 га яқинни ташкил қилмоқда.

"Биз суднинг қарорини маъқуллаймиз", деб айтди Дюжаррик журналистларга ва "инсон қадр-қиммати ҳурмат қилиниши зарурлигини" таъкидлаб ўтди. 

Аввалроқ Guardian нашри ўз таҳририятига келиб тушган суратларга асосланиб, Ниццадаги пляжда полициячилар дам олаётган мусулмон аёлни буркинининг тепа қисми – кўк рангдаги, узун енгли туникани ечишга мажбур қилганларини маълум қилганди.  

Шу билан бирга Сиско шаҳри мэри Анж-Пьер Вивони давлат кенгаши қарорига қарамасдан, маҳаллий пляжларда буркинини кийишга киритган тақиқловини бекор қилмоқчи эмаслигини айтди.

Бутун танани ёпиб турувчи буркинини кийишга тақиқлов Франциянинг Ницца, Канн, Ментон, Сен-Лоран-дю-Вар, Сиско, Ле-Туке, Лекат, Уа-Плаж, Вильнев-Лубе, Болье-сюр-Мер ва Манделье-ла-Напуль шаҳарларида амал қилмоқда. Бу тақиқловга бўйсунишдан бош тортган уч аёл 38 евро миқдорида жаримага тортилган.

 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар