Германия Бундеслигасининг дастлабки тур учрашувлари давом этмоқда. Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ўз майдонида "Майнц"га қарши тўп сурди. Бу ўйинда мезбонлар сафида Пьер-Эмерик Обамеянг икки маротаба гол киритиб, жамоасига ғалаба келтирди. Баҳс якунига етиб қолган вақтда эса Муто дортмундликлар дарвозасини ишғол қилди. Якунда 2:1 ҳисобида "Боруссия Д" ғалаба қозонди. 

"Айнтрахт" эса кутилмаганда "Шальке"ни 1:0 ҳисобида мағлуб қилиб, тур сенсациясини қайд этди. 

"Боруссия Д" - "Майнц" - 2:1
Голлар:
1:0 – 17 Обамеянг, 2:0 – 89, пенальти Обамеянг, 2:1 – 90 Муто.
Огоҳлантиришлар: Бросински (13), Сердар (44), Онисиво (88).

 

"Айнтрахт Ф" – "Шальке-04" - 1:0
Гол:
1:0 – 13 Майер.
Огоҳлантиришлар: Кайсара (67), Варела (87), Маскарель (88), Гайс (89).
Четлатиш: Хектор (79).