Бу йил ҳаж сафарига жўнаган ўзбекистонлик ҳожилар ўз таассуротларини изҳор этишди

Жамият 27 Август 2016 14182

Ислом динининг беш рукнидан бири бўлган Ҳаж ибодатини амалга ошириш ниятида мамлакатимиздан Саудия Арабистонига учиб кетган юртдошларимиз қалблари ўзгача сурурга тўлиб, зиёратларини амалга оширишда давом этмоқдалар. Боиси бу ердаги қулай шарт-шароитлар, ибодатларни эмин-эркин бажаришлари учун яратилган имкониятлар юқори даражада. 

Бир неча йилдан буён ушбу зиёратни ният қилиб, мана бу йил орзуси ушалган мўътабар онахонларимиз ўз таассуротларини биз билан ўртоқлашдилар:  “Авваламбор, бизга муборак Ҳаж сафарини насиб айлагани учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтамиз”, дейди Дилара ая Аҳмедова. “Шу билан бирга юртимизда истиқлол ва ҳурлик сабаб бугун мана шундай муқаддас шаҳарларга ташриф буюрдик. Авваллари ота-боболаримизга армон бўлган Ҳаж ибодатини эркинликда амалга оширмоқдамиз, биз учун яратилган қулай имкониятларни санаб адоғига етолмаймиз. Айниқса, гўзал Ўзбекистонимизнинг 25 йиллик тўйи арафасида бу бизга жуда катта совға бўлди. Бунинг учун муҳтарам Президентимизга ташаккур”.

Зиёратчиларимиздан Мавлуда ая Нигманованинг кўзларида ҳам севинч ёшлари. Онахон бунинг сабабини қуйидагича изоҳлайдилар: “Бу ерга бутун ер юзидан мўмин-мусулмонлар ташриф буюрган. Бир жиҳат борки, мен қатори барча юртдошларимизни жуда қувонтиради. Кўчаларда юрар эканмиз, биз Бухорий юртиданмиз десак, ҳамма бизга ўзгача эҳтиром кўрсатади. Бухорийнинг юртдошлари, дея ҳавас билан боқишади. Ана шунда қалбимиз фахр ва ифтихор туйғусига тўлади. Бухорийнинг ворисларимиз дея ғурурланиб қўямиз. Бу ҳам истиқлолимизнинг инъоми, десак янглишмаймиз. Боиси истиқлол сабаб бизни бутун дунё таниди. Бухорий, Термизий, Мотуридий, Марғинонийларнинг авлодлари эканимизни жумлаи жаҳон тан олди”. 

Ҳа, Ўзбекистондан ташриф буюрган ҳар бир зиёратчининг тилию дилида бугун шу фикрлар. Муқаддас шаҳарларда элимизга тинчлик ва тотувлик тилаб дуолар қилмоқдалар. Уларнинг ибодатлари Яратган ҳузурида қабул бўлишини тилаб қоламиз.

Манба: Ziyo.uz

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар