Даромади шиддат билан ўсиши кутилаётган 3 компания

Иқтисодиёт 27 Август 2016 19073

Яқин келажакда бу уч компаниянинг сотувлари икки карра ошиши кутилмоқда. Инвесторлар истиқболли инвестицияларни излаб, кўпинча даромади тез ўсадиган компанияларга эътиборни қаратишади. Одатда бундай фирмалар дивидент тўлашмайди, уларнинг нархи қиммат бўлади ва юқори таваккал хавфига эга. Бошқа томондан, улар акциялар қийматини сезиларли даражада ўсиш билан таъминлашга қодир. Акционерлик компанияси камдан-кам ҳолатларда сотувни бир йилда икки баробарга кўпайтиришга муваффақ бўлади, бироқ шундай ҳолатлар ҳам учраб туради. Insider Pro нашрининг маълум қилишича, Fitbit, Box ва Square 2017 йилда бунга эришишга яқин туришибди. 

2015 йилда Fitbit'нинг даромади 1,9 миллиард долларни ташкил қилган, бу унинг даромади 2014 йилга нисбатан (745 миллион)  100 фоиздан ортиқ ўсганини билдиради. Жорий йилда билакка тақишга мўлжалланган фитнес-трекерлар ишлаб чиқарувчиси 2,5-2,6 миллиард доллар ишлаб олиши мумкин ва даромад ҳам шунга мувофиқ 35 фоизга ўсади. Бироқ  Fitbit'нинг энг яхши кунлари ҳали олдинда: яқин чоракларда даромад ўсиши кутилганидан аъло бўлиб, сезиларли равишда ортиши мумкин. 

Кенг кўламда оладиган бўлсак, сайёрамиздаги ҳар бир ёши катта инсон Fitbit маҳсулотининг харидори сифатида намоён бўлади. Компания смартфон фойдаланувчиларининг муҳим улушига эга бўлиши мумкин. 72 фоиз катта ёшли америкаликларда (тахминан 173 миллион киши) смартфон бор. Аксариятида трекерлар йўқ. Сотувнинг географияси ҳақида гап кетадиган бўлса, компания даромадининг катта улуши (ўтган чоракда тахминан 80 фоиз) Шимолий Америкадан келиб тушади, шу боис халқаро бозорларга чиқиш учун кўп имкониятлар бор. Ўтган чоракда Корея, Япония ва Хитойда расмий сотувлар йўлга қўйилди.

Эҳтимол, Fitbit кучли рақобатга дуч келиши мумкиндир, лекин компания маҳсулотига талаб сақланиб қолса, 2017 ва ундан кейинги йилларда у катта даромадларга эга бўлиши мумкин.

Box компаниясининг хизматларига бўлган талаб юқорилигича қолмоқда. 2015 молиявий йилда маълумотларни булутли сақлаш тизимининг даромади 74 фоизга, 2016 йилда эса 40 фоизга ўсди.  Агар компаниянинг прогнозлари амалга ошса, кейинги йилда сотувлар тахминан 30 фоизга ўсади, лекин Box одатда бундан-да ўзиб кетади. Сўнгги ойларда бизнес шиддат билан ривожланиб бормоқда. Ўтган чоракда компания 5 минг нафар янги мижозга эга бўлди (компания учун максимал ўсиш). Июль ойида Box маркетинг бўйича янги директор Кэрри Палинни ишга олди ва савдо ходимларини кўпайтирди. Компания Box for Government ва Box Zones каби янги маҳсулотларни йўлга қўйишда давом этмоқда.  Иккиси ҳам ҳукумат ташкилотлари ва географик чекланган бизнес томонидан талаб билан таъминлаб, мақсадли бозорни кенгайтиришга ёрдам беради.

Май ойида бўлиб ўтган ҳисобот матбуот-анжуманида Square компаниясининг молиявий директори Сара Фрайар компания аввалгидек гиперўсиш босқичида эканлигини маълум қилди. 2015 йилда белгиланган даромад 64 фоизга ўсди. Square'нинг прогнозлари аниқ бўлиб чиқса, 2016 йилда сотув ҳажми тахминан 45 фоизга ўсади. Даромадларнинг бундан буён ўсиши савдо ҳамкорларининг мунтазам равишда ўсувчи ва йирик тармоқларига асосланган. Ялпи тўлов ҳажми (ЯТҲ) - Square тўлов тизими орқали амалга оширилган товарлар ва хизматлар миқдорини кузатиб борувчи кўрсаткич - тезкор ўсишда давом этмоқда. Афтидан, кичик бизнес корхоналарининг аксарияти ушбу компания хизматларини танламоқда. Ўтган чоракда йиллик ЯТҲ 42 фоизга ўсди. 

II чоракда дастурий таъминотни амалга оширишдан тушадиган даромад 130 фоизга ўсгани кишини ҳайратга солади. Square Capital'ни ўз ичига олган сегмент кичик бизнес учун ўсиб бораётган таклифлардан иборат. Компания бозорга янги маҳсулотларни олиб чиқиш ва борларини такомиллаштиришда давом этмоқда. Square мижозлари сони ошгани сайин унинг даромади ҳам сезиларли даражада ўсиши керак. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар