Фирибгарлар бир аёлни тирилган император қиёфасида миллионлаб долларга алдашди

Жамият 27 Август 2016 19584

Хитойнинг икки фуқароси ўзига тўқ аёлдан 47 млн юан (7 млн доллар) ундиришда айбдор деб топилди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди. 

Чжэн Сюэцзюй исмли аёл 2012 йилда Шэньчжэнь шаҳрида банк очмоқчи бўлган. Фирибгарлардан бири ўзини аёлга 300 йил аввал ўлган, Цин сулоласидан бўлган Цяньлун императори сифатида таништирган. У аёлга "ҳаёт эликсирини" ичиб тирилгани ва ўз бойлигини қайтариб олмоқчилигини айтган. Унинг шериги эса ўзини молиячи деб атаб, аёлни "императорнинг музлатилган пулларини" қайтара олишда ёрдам бера олишига ишонтирган.

Шундан кейин фирибгарлар уларга Тайбэйдаги императорлик саройи музейи коллекциясига кирувчи "жадеит карам" – яшил рангдаги маъдан – жадеитдан ясалган ҳайкалчани сотиб олиш учун 2,22 млн юан (330 минг доллар) кераклигини айтишган. 

Бундан кейин аёл фирибгарларга "даромадли" молиявий схемага 15 млн юан (2,2 млн доллар) ва Шэньчжэндаги технологик фирмага инвестиция сифатида 30 млн юан (4,5 млн доллар) берган.

Нашрнинг таъкидлашича, фирибгарлар ундирилган пулларнинг катта қисмини кўчмас мулк, машина ва дори-дармонлар сотиб олиш учун ишлатган.

Цяньлун императори Цин сулоласининг олтинчи маньчжур императори бўлган ҳамда Хитойни 1736 йилдан 1795 йилгача бошқарган.

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар