Москва шимолидаги омборда ёнғин туфайли ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлигини таъкидлашмоқда. Бу ҳақда воқеа жойида бўлган "Қирғиз бирдамлиги" минтақалараро жамоатчилик ташкилоти раҳбари Абдуғани Шокиров маълум қилган.

"Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти омборда ишлаган қизлардир",- деди Шокиров.

Аввалроқ гувоҳлар ҳалок бўлганлардан бири 16 яшар қиз бўлганлиги ҳақида айтиб ўтган эди.