Индонезия президенти Жоко Видодо шу йил 4-5 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган "Катта йигирмалик" (G20) давлатларининг саммитида иштирок этади. Бу ҳақда ANTARA агентлиги хабар қилмоқда. 

"Давлат раҳбари 2-сентябрь куни ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади", - дея Индонезия ТИВ баёнотидан иқтибос келтиради ANTARA. 

"Индонезиянинг саммитда иштирок этиши, унинг минтақадаги муҳим давлатлардан бири эканини исботлайди", - деган мамлакат ТИВ. 

Икки давлат раҳбарларининг мулоқотида "кўплаб масалалар, жумладан хавфсизлик муаммолари, савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилади".