Италияда зилзиладан азият чекканларга смс-хабар орқали пул йиғилмоқда

Жаҳон 27 Август 2016 5660
© EPA/CRISTIANO CHIODI

Италия фуқаролик мудофааси департаменти Италия марказидаги вайронакор зилзиладан кейин 3 кун ичида смс-хабларлар орқали аҳолининг хайр-эҳсонлари ҳисобига 6 млн евродан кўпроқ маблағ йиғди. 

"Биринчи уч кун ичида йиғилган қиймат 6 млн 120 минг 296 еврони ташкил қилди. Пуллар фуқаролик мудофааси департаменти томонидан очилган ҳисоб рақамига мобиль алоқа операторларининг смс-хабарлари орқали махсус рақамга келиб тушди", дейилди департамент хабарида. Барча операторлар учун ягона рақам зилзила юз берган 24 августда эълон қилинди. Барча истовчиларга ўз телефон рақамларидан 2 долларлик смс-хабар юбориш таклиф қилинган.

Департамент шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи эҳтиёж буюмларини йиғиш тўхтатилганини маълум қилди, чунки маҳаллий ҳукуматнинг айтишича, тўпланган гуманитар ёрдам табиий офатдан зарар кўрган барча шаҳарлар аҳолисига етарлилик қилади, бошпанасиз қолган фуқаролар эса моддий ёрдамга муҳтожлар.

Департаментдан ташқари, зилзила жабрдийдаларига пул йиғиш билан ноҳукумат, хайрия ташкилотлари, радио ва телевидение шуғулланмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 290 га етди. 400 га яқин одам жароҳат олган, 2 мингдан кўпроқ одам бошпанасиз қолган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар