Қатар футбол уюшмаси ўз вице-президентини четлатишга чақириқдан кейин қўллаб-қувватлади

Спорт 27 Август 2016 7460

Қатар футбол уюшмаси (QFA) ўз вице-президенти Сауд Ал-Муҳаннадийни ФИФАнинг уни четлатиш бўйича ишида қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда QFA баёнотида маълум қилинди.

"Уюшма бу масаланинг тўлиқ ва адолатли кўриб чиқилиши Ал-Муҳаннадий ахлоқ бўйича қўмита билан чин дилдан ҳамкорлик қилгани ва унга қарши барча айбловлар асоссиз эканлигини тасдиқлашига ишончи комил", дейилмоқда баёнотда.

Аввалроқ ФИФАнинг ахлоқ бўйича қўмитаси Ал-Муҳаннадийни ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун Қатар футбол уюшмасини бошқаришдан 2,5 йилга четлатишни тавсия қилганди. ФИФА масаланинг моҳиятини ошкор қилмади ва талаб Қатарда 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ФИФА тергов палатаси Қатар футбол уюшмасига Ал-Муҳаннадийни 20 минг швейцар франкига (20,6 минг доллар) жаримага тортишни тавсия қилган.

QFA баёнотида таъкидланишича, терговчиларнинг тавсиясига қарамай, Ал-Муҳаннадий ФИФА кенгашига кейинги сайловларда қўллаб-қувватлов олади.

Яқин орада тергов қўмитасининг ҳисоботи ФИФА ахлоқ қўмитасининг Швейцариядаги ҳакамлик судида кўриб чиқилади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
12:17 / 28.06.2017 30717 Ўзбекистон
“Мурожаатдан фойда йўқ, болалар майдончаси меники...”
22:28 / 27.06.2017 19927 Жамият
Россияга кираётган мигрантлар сони бўйича Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетди
02:12 6270 Жамият
Андижонда «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» мавзусидаги тарғибот тадбирлари бошланди
02:07 757 Жамият
Браво сенга, Браво! Чили финалда!
01:57 5667 Спорт
Мажбурий ижро бюроси тўловларни қайси маълумотларга асосан ундиради?
01:22 3953 Жамият
Фото: Alphabet’нинг ҳайдовчисиз юк машинаси
ОАВ: АҚШ Сурияга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда
00:30 2293 Жаҳон
Ливияда жангарилар БМТ ходимларини асирга олдилар
00:12 1910 Жаҳон
Хитой вилояти фақатгина муқобил энергиядан фойдаланиб бир ҳафта яшай олди
23:35 / 28.06.2017 2313 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар